06:47 / 25.11.2023
142

Исроил мудофаа вазири: “Сулҳдан кейин камида икки ой жанг давом этади”

Foto: https://milletnews.som

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо секторидаги шиддатли жанглар ҲАМАС билан вақтинчалик сулҳ тузилганидан кейин камида икки ой давом этишини маълум қилди.

Сулҳ қисқа муддатли бўлади, шундан сўнг шиддатли жанглар давом этади. Биз ўз мақсадларимизга эришмагунимизча тўхтамаймиз: ҲАМАСни йўқ қилиш ва Ғазодан Исроилга гаровга олинганларни қайтариш — уларнинг сони 240 тани ташкил этади ва биз буни қабул қила олмаймиз, тоқат қила олмаймиз”, — деди Галлант.

Вазир гаровга олинганларни озод қилиш учун курашни давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҲАМАС уларни босимсиз қўйиб юбормайди.

  • 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00да Исроил мудофаа кучлари ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида тўрт кунлик сулҳ кучга кирди. Томонлар ўнлаб гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш учун тўрт кун давомида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди.
  • Исроил гаровга олинган 13 киши эвазига Исроил қамоқхоналарида жазо ўтаётган 39 нафар фаластинликни ҲАМАС вакилларига топширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё