12:09 / 28.11.2023
683

Рамзан Қодиров Украинага 3 минг чечен жангчисини жўнатишга тайёрлигини эълон қилди

Архив фото: Telegram

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров яна уч минг чечен жангчисини Украинадаги жанговар ҳудудга жўнатишга тайёрлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жангчилар аллақачон Россия Мудофаа вазирлиги ва Россия Миллий гвардиясининг янги бўлинмалари таркибида хизмат қилишни бошлаган.

"Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига бўйсунувчи иккита янги полк — “Ахмат-Россия” ва “Ахмат-Чеченистон”, шунингдек, Шайх Мансур батальонининг шахсий таркибини ташкил этишда қатнашганимда бунга шахсан ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда Миллий гвардия қўшинларининг Шимолий Кавказ округига қарашли Байсангур Беноeвский номидаги янги тезкор батальон аскарлари ҳам шай", — деб ёзди республика раҳбари Telegram’да.

Қодировнинг айтишича, янги бўлинмалар жангчиларининг аксарияти ҳарбий амалиётларда қатнашиш тажрибасига эга. Унинг сўзларига кўра, аскарларни Россия махсус кучлари университети инструкторлари тайёрлаган.

Улар аллақачон жанговар ҳудудга боришга тайёр”, — дея қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.

Рамзан Қодиров Байсангур Беноeвский номидаги батальон ташкил этилиши ҳақида октябрь охирида маълум қилганди. Бўлим Россия гвардияси таркибига киритилди. Унинг сўзларига кўра, батальон 300 нафар жангчидан иборат.

Шунингдек, октябрь ойи охирида Чеченистон раҳбари Шайх Мансур номидаги батальон ташкил этилишини эълон қилди. Давлат Думаси депутати Адам Делимхановнинг айтишича, тузилмага сиёсатчи Борис Немсовнинг ўлдирилишига алоқадор бўлган “Север” батальони командирининг собиқ ўринбосари Руслан Геремеев бошчилик қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё