13:45 / 29.11.2023
285

Ўғиллари елкасидаги бамбук саватдаги она

Ўғиллари елкасидаги бамбук саватдаги она

Интернетда икки ўғил кекса онани касалхонага олиб бораётгани ҳақидаги қисқагина видео кўпчиликни таъсирлантирди.

Узоқ вақт бошқа шаҳарда ишлаш учун кетган Чонгқинг (Чунцина, Хитой)лик ака-ука Чен ва Ли яқинда 89 ёшли онасига ғамхўрлик қилиш мақсадида ватанларига қайтишди. Ва онасини қандай қилиб касалхонага олиб бориш учун бош қотиришди.

Гап шундаки, кекса кампирнинг таянч ҳаракатлари аъзолари оғриқ бераётгани сабаб аравачага ўтириш қийинчилик туғдирди. Ўғиллар йўлини топишди – катта бамбук саватни олиб, онасини навбати билан елкалаб, касалхонага етказишди. Ғалати саёҳат тахминан 20 дақиқа давом этди ва хавфсиз якунланди.

Кўпчилик ака-укаларни мақташди, аммо Чен ва Ли ҳеч қандай ҳайратланарли иш қилишмаганини, фарзандлик бурчини бажаришганини айтишди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё