14:08 / 29.11.2023
119

Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли ҳарбий батальонга куратор этиб тайинланди

Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли ҳарбий батальонга куратор этиб тайинланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги Шайх Мансур батальонига раҳбарлик қилади, деди Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов.

Фото: Telegram /Даудов
Адам Қодировга муҳим йўналиш ишониб топширилди: бундан буён у Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги таркибидаги энг жанговар бўлинмалардан бири – Шайх Мансур батальонига раҳбарлик қилади”, — деб ёзди у Telegram-каналида.

Даудовнинг таъкидлашича, 16 ёшли Қодировдаги “меҳнатсеварлик, қатъият ва масъулият унга берилган вазифаларни бажаришда ёрдам беради”.

Чеченистон Давлат Думаси депутати Адам Делимханов кичик Қодировни батальон шахсий таркибига таништирганини айтди.

Бу тайинланиш Адамнинг халқимизнинг диний, оилавий ва маданий қадриятларини асраб-авайлаш йўлидаги улкан хизматлари табиий натижаси бўлди”, — дея Делимханов Адам Қодировни туғма жангчи деб атади.

Октябрь ойининг бошида Адам Қодиров Чеченистон Қаҳрамони унвонини олганди, кейинчалик у Татаристоннинг иккинчи энг муҳим мукофоти бўлган “Дуслик” ордени билан тақдирланди. 16 ёшли ўсмир, шунингдек, Қорачой-Черкес республикасининг энг олий ордени — “Қорачай-Черкес Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан, бундан ташқари “Ислом динига хизматлари учун” 1-даражали ордени билан тақдирланди.

5 ноябрь куни Адам Қодиров отасининг хавфсизлик хизматида “муҳим” ва “масъулиятли” лавозимни эгаллади. Рамзан Қодировнинг ўзи 2003 йилдан отаси Ахмат Қодировнинг хавфсизлик хизматини бошқаришга киришганди, 2004 йилда Грознийдаги терактда катта Қодиров ҳалок бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё