
Таиландлик паралимпиячи Чатуронг Суксук тўй пайтида ўзи уйланаётган қиз ва яна уч кишини отиб ўлдирди.
BBC хабар беришича, 29 ёшли спортчи воқеа содир бўлишидан бироз олдин маросимни қаттиқ маст ҳолатда тарк этган. Кейин у қурол билан қайтиб келиб, ўз жонига қасд қилишдан олдин келин, унинг онаси, синглиси ҳамда меҳмонлардан бирини отган. Бунга нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Таиланд ОАВлари тўй чоғида эр-хотин жанжаллашгани ҳақида хабар берган.
Суксук собиқ ҳарбий хизматчи. Қайд этилишича, у ўтган йили қонуний йўл билан қурол ва ўқ-дориларни сотиб олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.