Қирғизистон бош вазири ўринбосари мамлакатни фоҳишахоналардан тозалашни буюрди

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев 30 ноябр куни ҳуқуқ-тартибот идораларидан интим хизмат кўрсатувчи муассасаларни 1 декабрга қадар ёпишни талаб қилди.
Бу ҳақда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Балиқчи шаҳридаги навбатдаги хизмат биноси очилиши маросимида айтиб ўтди.
Ташиев фоҳишахоналар фаолиятини давом эттираётганини билса, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маҳаллий бўлимлари раҳбарлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ишдан бўшатишини ваъда қилди.
Ташиев, шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг устувор вазифалари коррупцияга қарши курашиш эканлигини яна бир бор таъкидлади.































Изоҳлар 0
…