Германиянинг Bild газетаси ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Рёпке Россия армияси Маринкани тўлиқ қўлга киритганини айтди.
“20 ойлик шиддатли ҳужумлардан сўнг Россия армияси Донецк вилоятидаги Маринка шаҳрини тўлиқ эгаллаб олди. Охирги украиналик ҳимоячилар бир вақтлар тинч осойишта бўлган 10 700 нафар аҳолига эга бўлган, ҳозир эса харобага айланган шаҳардан чиқарилди”, — деди Юлиан Рёпке.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Россия ҳарбийлари Маринканинг ғарбий чеккасига силжигани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, баъзи Telegram каналлари Маринка тўлиқ қўлга олинганини, бошқалари эса шаҳарнинг чеккасида ҳали ҳам жанглар давом этаётганини даъво қилган.
Украина бу маълумотга изоҳ бермади ёки тасдиқламади. Россия Мудофаа вазирлиги Маринка бўйича ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.
Рус қўшинлари 2022 йилдан бошлаб Маринка шаҳрига ҳужумга ўтди, шаҳарнинг катта қисмини эгаллаб олди ва Украина қуролли кучлари қўлида қолган ғарбий қисми учун жанг қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди