date
views 592

ҲАМАС Тель-Авивга ракета зарбалари берди

ҲАМАС Тель-Авивга ракета зарбалари берди

ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш Ал-Қассам бригадалари Тель-Авивга ракета ҳужуми уюштирди, дейилади гуруҳ баёнотида.

ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришққа кўра, ракеталар Ғазо секторининг шимолий қисмидан учирилган.

Шанба куни кечқурун Исроилнинг “Темир гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими Тель-Авив маркази устида ўнлаб ракеталарни йўқ қилган.

Исроил тез ёрдам хизмати ракета зарбалари оқибатида Тель-Авив чеккасида бир киши яраланганини маълум қилди.

Кеча, 2 декабрь куни Исроил мудофаа кучлари Ғарбий Соҳилдаги Фаластин шаҳарларида рейдлар ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, Женин шаҳрида бир фаластинлик Исроил ҳарбийлари ҳужумидан яраланган, яна бир киши эса машинада кетаётганида отиб ташланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС Тель-Авивга ракета зарбалари берди