14:13 / 04.12.2023
220

Қозоғистон ҳам фоҳишахоналар бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказишни бошлади

Қозоғистон ҳам фоҳишахоналар бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказишни бошлади

Қозоғистонда фоҳишахоналар бўйича оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган рейдларнинг биринчи кунида ички ишлар органлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланиш учун бинолар бериш билан боғлиқ 70 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Айбдорлар мамлакат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 450-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тезкор-профилактика тадбирлари давомида Семей шаҳрида яшовчи фуқародан 3 млн тенге пул ўғирлангани, унинг банк картаси интим хизмат кўрсатган қиз томонидан ўғирлаб кетилиб, нақд пулга айлантириб олингани аниқланган.

Атирау вилоятида ўтказилган рейд давомида эса Туркистон вилоятида 18 йилдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатидаги аёл топилган. Суҳбат давомида у ота-онаси билан жанжал туфайли 2005 йилда 16 ёшида уйидан чиқиб кетгани ва мамлакатнинг турли шаҳарларида яшаб келганини айтган. Ҳозирда қизни оиласига жўнатиш учун тегишли чоралар кўрилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

“Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмалари полиция билан биргаликда рейдларни давом эттиради”, дейилади хабарда.

Олдинроқ Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев ҳуқуқ-тартибот идораларидан интим хизмат кўрсатувчи муассасаларни 1 декабрга қадар ёпишни талаб қилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё