13:54 / 07.12.2023
269

Россияда ўқувчи қиз мактабда отишма содир этди

Фото: “РИА Новости”

Россиянинг Брянск шаҳрида 8-синф ўқувчиси мактабда отишма содир этди. Бу ҳақда оператив хизматлардаги манбага таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. “РИА Новости”нинг ёзишича, отишма 5-сонли гимназияда содир бўлган.

Агентлик суҳбатдошига кўра, ўсмир қиз мактабга ўқотар қурол олиб келган ва ундан бир неча марта ўқ узган. “РИА Новости” қурол ўқувчининг отасига тегишли бўлганини ёзди.

Брянск маъмуриятининг хабар беришича, отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлардан бири ўт очган қизнинг ўзи бўлиши мумкин.

“РИА Новости” манбасига кўра, қиз ўз жонига қасд қилган.

Кўп ўтмай, Брянск вилояти Ички ишлар вазирлиги бошқармаси баёнот эълон қилди, унда ўқувчилардан бири гимназия биносига ўқотар қурол олиб кириб, бир нечта ўқ узгани тасдиқланган. Бошқарма маълумотларига кўра, уч киши жароҳатланган. Отишмадан кейин мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган.

База Telegram канали қиз биология дарси вақтида отишма бошлаганини ёзди. У гимназиянинг тўртинчи қаватига кўтарилиб, синфхонага кирган ва ўқ отишни бошлаган. Канал маълумотларига кўра, мактаб ўқувчиси ов милтиғидан ўқ узган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё