Сомали президентининг ўғли Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд Истанбулда курерни уриб юборди. Жабрланувчи салкам бир ҳафта ўтиб, касалхонада вафот этди.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа 30 ноябрь куни Истанбул марказидаги Кеннеди шоссесида содир бўлган. Мототциклда бўлган 38 ёшли курер Юнус Гечер туннелдан чиқишда тезликни пасайтира бошлаган, у йўл четида тўхташни режалаштирган.
Шу пайт Сомали президенти ўғли бошқарувидаги автомобиль мототциклга бориб урилган. Зарбадан кейин Гечер йўл четига бориб тушган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай жабрланувчи касалхонада вафот этган. Гечернинг икки фарзанди бор, улардан бири ногирон. Курернинг дўстлари кузатув камералари ёзувларига асосланиб автоҳалокат вақтида Маҳмуднинг машинаси тормозлашга уринмаганини маълум қилди. Улар Маҳмудни Гечер ўлимида айбдор сифатида ҳибсга олишни талаб қилмоқда.
Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд полиция томонидан сўроқ қилингач қўйиб юборилган, бироқ унга мамлакатни тарк этиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд полиция томонидан сўроқ қилингач қўйиб юборилган, бироқ унга мамлакатни тарк этиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади