18:42 / 08.12.2023
380

Эрдўғон Нетаньяху нега Ғазода “геноцид бошлаганини” тушунтирди

Фото: AP Photo

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сиёсий фаолиятини узайтириш ва Исроилда ўзига қарши очилган суд жараёнидан қочиш учун Ғазо секторида “геноцид содир этганини” айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

2016 йил декабрь ойидан бери Нетаньяхуга қарши коррупция, шахсий ва ҳукумат манфаатларини ноқонуний лобби қилиш бўйича бир неча жиноий тергов қўзғатилган. 2020 йил май ойида ушбу ишлар бўйича суд жараёни бошланган.

Бу ҳафта оммавий ахборот воситалари Нетаньяхунинг коррупция айбловлари бўйича ҳафталик тингловлар сони учдан иккига қисқартирилишини хабар қилди. Чунки у ва унинг жамоаси қуролли можаро авж олган бир пайтда тингловларга тайёргарлик кўролмайди.

Эрдўғоннинг қўшимча қилишича, уч мингга яқин туркиялик адвокат Нетаньяху ва бошқа исроиллик сиёсатчилар устидан Халқаро жиноий судга даъво аризаси берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё