
АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғида покемонга аталган ҳайкал ўрнатилди, деб хабар беради “Vesti.ru”
Хабарингиз бор, Pokemon Go ўйини тобора оммавийлашиб бормоқда. Ушбу ҳайкал боғ марказидаги фаввора ўртасида ўрнатилди. Ҳайкал ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган Пикачга жуда ҳам ўхшаб кетиши маълум қилинмоқда.
Ҳозирда боғга ташриф буюраётган инсонлар ҳайкал олдига келиб, у билан суратга тушишмоқда. Яқин орада у шаҳарнинг энг асосий диққатга сазовор бўлган санъат асарига айланиши тахмин қилинмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар