
bҲиндистонлик қутқарувчилар мамлакат ғарбида кўприк қулаши туфайли бедарак кетганлардан 13 нафарининг жасадини топишди. Бу ҳақда фожиа содир бўлган штат – Махараштра бош вазири Девендра Фаднавис сўзларига асосланиб “Кун” хабар беради.
"Сувдан 13 кишининг жасади олиб чиқилган. Мурдаларнинг кўпи юзлаб чақирим узоқликкача оқиб кетган. Қдирув ишлари давом эттирилади", - деди вазир.
2 август куни кечқурун кучли ёмғир ёғиши сабаб кўприк қулаган ва унда ҳаракатланаётган транспорт воситалари сувга тушиб кетиши туфайли 42 киши изсиз ғойиб бўлганди.
Ҳукумат ҳалок бўлган ва изсиз йўқолганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатишини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар