
Таиланднинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима музофотида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 30 киши эса жабрланди. Бу ҳақда Thai PBS телекомпанияси манбасига таяниб “Кун” хабар беради.
Автобус ҳайдовчиси ёмғир туфайли сирпанчиққа айланган йўлда бошқарувни йўқотган. Натижада автобус қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва юқори тезликда келаётган юк машинасига бориб урилган.
Иккала транспорт ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар