16:55 / 13.12.2023
174

Байден Исроил халқаро қўлловни йўқотаётганини айтди

Байден Исроил халқаро қўлловни йўқотаётганини айтди
Miriam Alster/Pool/Reuters

АҚШ президенти Жо Байденнинг фикрича, Исроил Ғазони палапартиш ўққа тутаётгани сабаб халқаро қўлловни йўқотмоқда. Бу ҳақда Байден ўзининг сайлов кампанияси ҳомийлари билан учрашувда айтиб ўтган.

«Исроил хавфсизлик масаласида АҚШга суяниши мумкин. Ҳозир [уларни қўлловчилар] сафи кенг: Европа Иттифоқи, Европа... Лекин Исроил бу қўлловни йўқотмоқда, [Ғазода] палапартиш бомбалаш кетмоқда», дея Байденнинг сўзларини келтирган Reuters.

АҚШ етакчиси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўзгариши керак деб ҳисоблашини айтган. Reuters'нинг қайд этишича, Байден октябр ойида уруш бошланганидан буён Исроил манзилига илк марта бундай кескин чиқишлар қилди. BBC ҳам Байденнинг бу чиқишини Исроилга нисбатан кескин деб баҳолаган.

Байден ҳомийлар билан учрашув вақтида Нетаняҳу у билан яккама-якка учрашувда АҚШ ўз вақтида атом бомба ишлатганини эслатганини гапириб берди: «Исроил етакчиси ўзаро суҳбатда сиз Германияни бомбалаб текисладингиз, сиз атом бомбаси ташлагансиз, кўплаб тинч аҳоли вакиллари ўлган, деди».

«Шу сабаб ҳам барча институтлар содир бўлган ишлар такрорланмаслиги учун Иккинчи жаҳон урушидан кейин тузилди. Бизни Афғонистон урушида қатнашишга мажбурлаган 11 сентябр воқеалари вақтидаги хатомизни такрорламанг», деган Байден.

Reuters'нинг ёзишича, Байден ва Нетаняҳу ўртасида ўн йиллардан буён фикрий қарама-қаршилик бор. АҚШ етакчисининг охирги чиқиши эса бу борада янги муҳокамаларга йўл очди.

  • Маълумот учун, ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумидан кейин Исроил икки ойдан буён Ғазони ўққа тутмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳозиргача Исроил ракета зарбалари оқибатида 18 минг фаластинлик ҳалок бўлган, 50 минг киши яраланган. Дунёда одамлар энг зич яшайдиган ҳудудлардан бири бўлган Ғазода даҳшатли гуманитар инқироз юзага келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё