Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди
Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон–Афғонистон чегараолди савдо-иқтисодий ҳамкорлик қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо бошчилигидаги делегация билан расмий музокаралар олиб борилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди

Унда савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, геология йўналишида кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёсини ҳамкорликда қайта ишлаш, қумли чанг шамолларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Амударё бўйига туташ ҳудудларда «Яшил белбоғ» ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди

Мажлисда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам иштирок этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар