15:13 / 16.12.2023
188

Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли яна бир лавозимга тайинланди

Фото: Instagram

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Адам Байсангур Беноевский батальонининг куратори этиб тайинланди. Унинг янги лавозими ҳақида Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Ахмед Дудаев Telegram’да маълум қилди.

Дудаев Қодировни ўғлининг лавозимга тайинлангани билан табриклади.

“Адам Рамзанович болалигиданоқ ҳақиқий жангчи характерини кўрсатган, бироқ вақт ўтиши билан у ўзини иқтидорли ташкилотчи сифатида намоён этмоқда”, — дея Дудаев кичик Қодиров янги мақомида ўзига юкланган вазифани уддасидан чиқишига ишонч билдирди.

Аввалроқ Адам Қодиров Россия Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи Шайх Мансур батальонига куратор этиб тайинланганди

Октябрь ойининг бошида Адам Қодиров Чеченистон Қаҳрамони унвонини олди, кейинчалик у Татаристоннинг иккинчи энг муҳим мукофоти бўлган “Дуслик” ордени билан тақдирланди. 16 ёшли ўсмир, шунингдек, Қорачой-Черкес республикасининг энг олий ордени — “Қорачой-Черкес Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан, бундан ташқари “Ислом динига хизматлари учун” 1-даражали ордени билан тақдирланди.

5 ноябрь куни Адам Қодиров отасининг хавфсизлик хизматида “муҳим” ва “масъулиятли” лавозимни эгаллади. Рамзан Қодировнинг ўзи 2003 йилдан отаси Ахмат Қодировнинг хавфсизлик хизматини бошқаришга киришганди, 2004 йилда Грознийдаги терактда катта Қодиров ҳалок бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё