Исландияда вулқон отилиб, шаҳар аҳолиси эвакуация қилинди (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш165
Исландияда вулқон отилиб, шаҳар аҳолиси эвакуация қилинди (видео)

Фото: ABC News

Исландиянинг жануби-ғарбий қисмида, Рейкянес ярим оролида бир неча ҳафта давом этган кучли зилзилалардан сўнг вулқон отила бошлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Вулқон оқибатида Гриндовик шаҳридан тўрт мингга яқин одам эвакуация қилинди. Вулқон яқинида жойлашган геотермал курортлар ёпилди. Табиат ҳодисаси 18 декабрь куни кечқурун бошланган. Исландия метеорология хизмати маълумотларига кўра, вулқондаги ёриқ узунлиги тахминан 3,5 километрни ташкил қилади ва лава секундига 100 дан 200 куб метргача тезликда отилади.

Исландия пойтахти Рейкявик атрофидаги ҳудудда октябрь ойи охиридан бошлаб сейсмик фаоллик кучайган. Кузда Исландия ҳукумати Гриндавик учун ҳимоя деворларини қуришни бошлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?