date
views 2 670

Украинада Путинга кутилмаган таклиф билан чиқилди

Украинада Путинга кутилмаган таклиф билан чиқилди

Киевдаги баъзилар Украина учун энг ёмон сценарийнинг олдини олиш учун Владимир Путиннинг можародаги ғалабасини тан олиш вақти келди, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда украиналик сиёсатшунос Вадим Карасев Politeka каналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Баъзилар тўғридан-тўғри айтишмоқда: вазият ёмонлашмаслиги учун Путиннинг ғалабасини очиқ эълон қилиш, уни бу вазиятда ғолиб деб эълон қилиш вақти келмадими?" — деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, можаро аллақачон тугаган ва Украина қуролли кучлари Россия армиясидан фарқли равишда ҳужум қила олмайди. Бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — музокаралар олиб бориш, деди Карасев.
Сиёсатшуноснинг хулосасига кўра, тинч йўл билан келишув Украина учун у ёки бу даражада яхши бўлмайди, лекин расмийлар буни "аччиқ ҳақиқатни ширин қилиш" учун яширмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Путинга кутилмаган таклиф билан чиқилди