Украина ҚК Ҳаво кучлари Россиянинг Су-34 қирувчиси Мариупол йўналишида зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилганини билдирди. Бу ҳақда 24 декабр, якшанба куни УҚК ҲК қўмондони генерал-лейтенант Николай Олешчук маълум қилди.
«Одесса йўналишида Қора денгизда Россиянинг Су-30 самолёти бўйича жанговар ишлар олиб борилди – нишонга урилдими ёки йўқми, аниқ билиш учун объектив назорат материалларини ўрганяпмиз», — дейилади хабарда.
УҚК Россиянинг учта Су-34 самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди
22 декабр, жума куни Олешчук бир кунда Россиянинг учта Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Генерал-лейтенантнинг таъкидлашича, бу воқеа ўша куни тушга яқин жанубий йўналишда содир бўлган.
Шу куни Россиянинг Fighterbomber Telegram-канали Patriot зенит-ракета комплекси ёрдамида камида битта самолёт уриб туширилганини тасдиқлаб, қулаш чоғида омон қолган учувчиларни қутқариш операцияси суратларини эълон қилди. Уларнинг ҳақиқийлиги ҳали мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг