10:13 / 27.12.2023
87

Исроил мудофаа харажатларини 8,3 млрд долларгача оширмоқчи

Исроил мудофаа харажатларини 8,3 млрд долларгача оширмоқчи

Фото: Google Images

Исроил ҲАМАС ҳаракати билан давом этаётган можаро туфайли 2024 йилда миллий мудофаа харажатларини 30 миллиард шекел (8,3 миллиард доллар)га ошириш ниятида.

Хабар қилинишича, Исроилнинг шимол ва жанубдаги чегара ҳудудларидан 120 мингга яқин аҳолини эвакуация қилиш ҳамда вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш учун маблағ керак бўлади.

Аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи Герзи Ҳалеви Ғазо секторидаги уруш “яна кўп ойлар” давом этиши ҳақида айтиб ўтганди.

Ушбу уруш мураккаб мақсадларга эга, у қийин ҳудудда олиб борилмоқда. Шунинг учун уруш яна бир неча ой давом этади. Биз ҳозир Ғазо секторининг жанубида, жумладан, Хон Юнисда кучларимизни жамламоқдамиз. Ғазо секторининг шимолидаги ютуқларимизни кўпайтиришда давом этамиз”, — деди Ҳалеви.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё