19:23 / 28.12.2023
833

Исроил бош вазири уни Гитлерга қиёслаган Эрдўғонга жавоб қайтарди

Исроил бош вазири уни Гитлерга қиёслаган Эрдўғонга жавоб қайтарди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча, 27 декабрь куни Анқарадаги чиқиши давомида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Ғазода содир этган ҳарбий жиноятларини Гитлер бошчилигидаги фашистлар режимининг ҳаракатларига қиёслаганди.

Ғазодаги ҳужумлар бошланганидан бери 80 кун ўтди, бу вақт давомида инсониятнинг барча қадриятлари ўққа тутилди. Нетаньяху бугунги кунда содир этган жиноятлари билан Гитлернинг 80 йил олдинги ҳаракатлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ”, — деганди Эрдўғон.

Ўз ўрнида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Туркия президентининг бу сўзларига жавоб қайтарди.

Курдларга қарши геноцид қилган ва унинг ҳукмронлигига қарши чиққан журналистларни қамоққа ташлаш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган Эрдўғон бизга ақл ўргатишга ҳақи йўқ”, — деди Нетаньяху.

Ноябрь ойида қилган чиқишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атаганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё