10:43 / 30.12.2023
226

Журналистлар Украинада 40 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Журналистлар Украинада 40 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Фото: Reuters

Украинада, очиқ манбаларнинг тасдиқланган маълумотларига кўра, 29 декабр, жума куни ҳолатига 40 599 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. «Медиазона» ва ВВС рус хизмати журналистлари кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда Россиянинг Украинага кенг кўламли уруши бошланганидан бери рус армиясининг йўқотишларини санамоқда. Ушбу маълумотлар фақат қариндошлар, мансабдор шахслар, оммавий ахборот воситалари ёки қабристонлардан олинган фотосуратлар томонидан тасдиқланган йўқотишларни ҳисобга олади.

Ушбу маълумотларга кўра, биргина сўнгги икки ҳафта ичида 1175 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, жумладан, беш нафар катта офицер: подполковниклар Николай Комаров, Дмитрий Кацуба, Роберт Мирзоев, Алексей Пермяков ва полковник Андрей Мелников. 29 декабр ҳолатига кўра, Украинада 4915 нафар сафарбар қилинган россиялик ҳалок бўлган.

Муаллифларнинг таъкидлашича, 2023 йил Россия армияси учун камида 15,5 минг киши ҳалок бўлган урушнинг биринчи йилига қараганда қонлироқ бўлди. Улар фикрича, бу Россия армиясининг кўплаб ҳужум ҳаракатлари билан боғлиқ. Россия Федерацияси ҳудудлари орасида энг кўп ўлганлар Бошқирдистон (1304), Бурятия (1071), Свердловск (1415) ва Челябинск (1164) вилоятларида қайд этилган. Лойиҳа муаллифлари Москва области (1114) ва Краснодар ўлкаси (1541) аҳолиси орасида кўп сонли йўқотишларни ушбу ҳудудларда кўнгиллиларнинг қабристонларга фаол ташриф буюриши ва ҳарбийлар қабрини суратга олиши билан изоҳлайди.

Россия ва Украина ўз йўқотишларини яширмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Украинадаги йўқотишлари ҳақида расмий маълумотларни эълон қилмаяпти. Охирги марта Россия ҳукумати 2022 йил сентябрида ўлганларнинг умумий сонини эълон қилган эди – 5937 киши. 2023 йил декабр ойининг ўрталарида АҚШ разведкаси ўз маълумотларини эълон қилди, унга кўра Россия Федерациясининг урушдаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва яраланган 315 минг ҳарбий хизматчини ташкил этади.

Украина ҳам ўз йўқотишларини ошкор этмаяпти. Америка разведкаси жорий йилнинг август ойида бу борада ўз ҳисоб-китобларини эълон қилди. Унга кўра, 70 минг ҳарбий ҳалок бўлган ва 120 минг яраланган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналистлар Украинада 40 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади