date
views 652

Россия ТИВ Белгород ўққа тутилишида Буюк Британияни айблади

Россия ТИВ Белгород ўққа тутилишида Буюк Британияни айблади

Фото: Таисия Лисковец / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

30 декабр куни Белгород шаҳрига берилган зарбалар ортида Буюк Британия турибди, деб маълум қилди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

«[Ҳужум ортида] Британия турибди, қайсики Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганини англаб, АҚШ билан мувофиқлашган ҳолда Киев режимини террорчилик ҳаракатларига ундаётган», — деган Захарова журналистларга.

Захарованинг сўзларига кўра, ҳодиса учун жавобгарлик Киевга қурол-яроғ етказиб беришда давом этаётган Евроиттифоқ давлатларининг ҳам зиммасида.

ТИВ вакили Россия ҳодиса юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўраганини  ҳам маълум қилган.

  • Белгород ўққа тутилиши оқибатида, ФВВнинг сўнгги расмий маълумотларига кўра, 22 киши ҳалок бўлган, яна 100 дан ошиқ киши яраланган. Гувоҳлар бу уруш бошидан буён амалга оширилган энг кучли ўққа тутиш бўлганини айтишган.
  • Украина махсус хизматларидаги манбалар Россиянинг Белгород шаҳри ўққа тутилишидан кейин Украина қуролли кучлари Белгород областидаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштиргани, шаҳардаги турар жой кварталлари эса гўёки Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг нопрофессионал ҳаракатлари оқибатида зарбага учраганини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ТИВ Белгород ўққа тутилишида Буюк Британияни айблади