15:19 / 31.12.2023
70

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 147,5 миллион долларга артиллерия снарядларини сотишга рухсат берди

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 147,5 миллион долларга артиллерия снарядларини сотишга рухсат берди

Фото: Google Images

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 155 мм М107 артиллерия снарядлари ва тегишли асбоб-ускуналарни зудлик билан сотишни маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон таркибига кирувчи Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги хабар қилди.

Қўшма Штатлар Исроил хавфсизлигини таъминлаш тарафдори. Исроилга ўзини ўзи мудофаа қилиш қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда ёрдам бериш АҚШ миллий манфаатлари учун жуда муҳимдир. Таклиф этилаётган савдо ушбу мақсадларга мос келади”, — дейилади департамент баёнотида.

Оммавий ахборот воситаларининг ушбу мавзу бўйича хабар беришича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессни фавқулодда вазият тўғрисида хабардор қилган. Бу эса ўқ-дориларни етказиб бериш муддатини тезлаштиришга ёрдам беради.

Снарядларнинг умуний қиймати 147,5 миллион долларни ташкил қилади. Ўқ-дорилар Пентагон заҳираларидан етказиб берилиши қўшимча қилинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё