22:05 / 02.01.2024
867

Россияда 7 январдан мигрантларга оид янги буйруқ кучга киради

Россияда 7 январдан мигрантларга оид янги буйруқ кучга киради

Фото: “русонлине.орг”

Россиядаги меҳнат мигрантлари ишга жойлашгани тўғрисида Россия Ички ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилиши керак бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган буйруқда маълум қилинди.

Мигрантлар тегишли ҳужжатни рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдириш керак. Кейинроқ у Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига топширилади. Ҳужжатга меҳнат шартномасининг нусхасини ёки келишув илова қилиниши керак. Агар келишув оғзаки тузилган бўлса, ишни бажариш учун фуқаролик шартномаси ҳақида маълумот бериш мумкин.

Шундан сўнг ҳужжат босма шаклда ИИВнинг ҳудудий бошқармасига шахсан келиб ёки почта орқали ёхуд давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда топширилади. Буйруқ 2024 йил 7 январдан кучга киради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё