Фото: WABS
АҚШнинг Нью-Жерси штати Ньюарк шаҳридаги масжид олдида имом отиб кетилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Исми ошкор қилинмаган имом оғир аҳволда маҳаллий касалхонага олиб кетилган. Отишма маҳаллий вақт билан эрталаб соат 06:00 дан кейин Муҳаммад масжиди яқинида содир бўлган. Мазкур воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Нью-Жерсидаги бўлими отишма ҳақида маълумотга эга бўлганларни полицияга мурожаат қилишга чақирган.
“Биз ушбу воқеадан чуқур хавотирдамиз ва имомнинг тезроқ тузалиб кетишини сўраймиз”, — дейди кенгашнинг матбуот котиби Дина Саидаҳмад.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар