23:10 / 04.01.2024
218

2024 йил инсоният тарихидаги энг йирик сайловлар йили бўлади

2024 йил инсоният тарихидаги энг йирик сайловлар йили бўлади
Фото: Getty Images

2024 йилда дунёнинг 60 та давлатида сайлов бўлиб ўтади, 4,2 миллиард киши ёки бутун дунё аҳолисининг қарийб 50 фоизи минтақавий сайловларда иштирок этиши мумкин, президент ва парламент аъзоларини сайлайди.

Тарихдаги энг йирик сайловлар йили глобал кескинликни оширади, деб ёзди Британиянинг The Economist журнали.

Сайлов бўлиб ўтадиган давлатлар орасида АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Бангладеш, Мексика ва Африканинг 54 давлатидан 18 таси бор. Халқаро муносабатлар учун биринчи муҳим сайлов 13 январ куни Тайванда ўтказилади, унда янги президент сайланади.

Нашрнинг қайд этишича, катта эҳтимол билан дунёнинг турли бурчакларида ўтказиладиган сайловлар «сиёсий институтлар буҳрони ва геосиёсий кескинликнинг кучайишига олиб келади».

Халқаро муносабатларга Ҳиндистон ва Қўшма Штатлардаги сайловлар таъсир қилиши мумкин. Ҳиндистонда бош вазир Моди ҳозир ҳокимият тепасида, унинг партияси декабр ойида тўртта йирик штатда бўлиб ўтган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди. Ҳозир сайловчиларнинг аксарияти Модининг шу йилнинг май ойида ҳам худди шундай жиддий ва ишончли ғалаба қозонишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслигига ишонади, чунки Ҳиндистон иқтисодиёти ҳозирда ишончли тарзда ривожланмоқда.

Қўшма Штатларда сайлов шу йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтади, бир неча кундан кейин праймеризлар бошланади, Демократик ва Республикачилар партиясида президентликка номзодларни кўрсатиш учун бошланғич сайлов бўлиб ўтади.

Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий, молиявий, сиёсий ва дипломатик ёрдам кўрсатадиган асосий давлатдир. Жо Байденнинг позициясида ҳамма нарса аниқ, аммо Трамп келса, ташқи сиёсат қарорлари қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Мария Ресса 2022 йил октябр ойида «2024 йил охирига бориб, биз демократия сақланиб қоладими ёки ўладими, билиб оламиз», деган эди. Америкалик миллиардер Илон Маск сўзларига кўра, «2024 йил аввалгиларидан ҳам ақлдан оздирувчи бўлади».


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё