date
views 138

АҚШнинг Айова штатидаги мактабда отишма рўй берди (видео)

АҚШнинг Айова штатидаги мактабда отишма рўй берди (видео)

Фото: Reuters

АҚШнинг Айова штати Перри шаҳридаги ўрта мактабда отишма содир бўлди. Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар бермоқда.

Отишма оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани, яна бир неча киши яралангани айтилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари отишмани мактаб ўқувчиларидан бири содир этгани ва у кейинчалик ўзини отиб ўлдирганини маълум қилишди.

Перри шаҳридаги отишма содир бўлган ўрта мактабда кўплаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тиббиёт ходимлари ишламоқда”, — дейилади Даллас округининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.

Воқеа туфайли 5 январь, жума куни Перри шаҳридаги учта мактабда дарслар бекор қилинди. АҚШ президенти Жо Байден Перридаги вазиятни шахсан кузатиб боради, дея маълум қилди Оқ уй матбуот котиби.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Айова штатидаги мактабда отишма рўй берди (видео)