18:00 / 05.01.2024
313

Қозоғистонда ҳаво 30 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Қозоғистонда ҳаво 30 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Фото: “akzent.zp.uа”

Синоптиклар Қозоғистонда 6—8 январь кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини прогноз қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Прогнозга кўра, яқин кунларда фаол Атлантика циклони ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши, жанубий вилоятларда эса ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

6 январь куни шимоли-ғарбда кучли қор ёғиши, жанубда ёмғир ва қор шаклида кучли ёғингарчилик, 7—8 январь кунлари шимоли-ғарбий, шимолий ва марказда кучли қор ёғиши мумкин. Республиканинг шимолий ярмида кучли ёғингарчилик билан бирга, ерларнинг музлаши ва қор бўрони кузатилади. Республика бўйлаб туман тушиши, шамол кучайиши кутилмоқда.

“Совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши шимоли-ғарбий антициклоннинг шиддати билан боғлиқ бўлиб, бу мамлакатнинг ғарбий, шимоли-ғарбий, шимоли ва шарқида ҳароратнинг кескин пасайишига олиб келади.

Шундай қилиб, кечаси ғарб ва шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 8-25 даражагача, шимолий ҳудудларда 5-30 даражагача, республика шарқида эса 5-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда кечаси ҳаво ҳарорати 5 даража совуқ ва 7 даража илиқ бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ҳаво 30 даражагача совиб кетиши кутилмоқда