date
views 223

Европа Иттифоқи армиясини тузиш таклиф этилди

Европа Иттифоқи армиясини тузиш таклиф этилди

Европа Иттифоқи урушларнинг олдини оладиган ва тинчликни сақлайдиган ўз қуролли кучларини яратиши керак. Бу ҳақда Италия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Aнтонио Таяни  «La Stampa» нашрига берган интервюсида маълум қилди.

«Aгар биз дунё тинчлигининг сақловчиларидан бўлишни истасак, бизга Европа армияси керак. Бу Европанинг самарали ташқи сиёсатини олиб боришнинг асосий шартидир», деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Таянининг сўзларига кўра, Яқин Шарқдан Ҳинд-Тинч океани минтақасигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган инқирозли дунёда Европа давлатлари учун умумий армия «аниқ факт»га айланиши керак.

Европа Иттифоқи ўз армиясини яратиши кераклиги ҳақидаги мунозаралар бир неча йиллардан бери муҳокама қилинади. Масалан, 2022 йилнинг баҳорида Европа дипломатияси раҳбари Жозеф Боррел ҳам Европа қуролли кучларини шакллантириш зарурлиги ҳақида гапирганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи армиясини тузиш таклиф этилди