
Таиланднинг жанубидаги Транг провинциясида жойлашган бозорлардан бирида бомба портган ва 1 киши ҳалок бўлган, деб “ТАСС” хабар беради.
Портлаш оқибатида яна 7 киши яраланган. Ҳодиса шаҳар мерияси яқинидаги бозор ҳудудида содир этилган. Кейинчалик воқеа жойи политция ходимлари билан қуршаб олинган. Ҳозирда бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, жабр кўрганларнинг аксарияти кечки вақтда савдога чиққан инсонлар бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар