Малайзиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Fraser & Neave Holdings BHD – F&N" компаниясининг янги ва халқаро бозорларни ривожлантириш бўйича директори Патрик Хенг билан учрашув ўтказди.
Музокараларда миллий ўзбек маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини диверсификация қилиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Патрик Хенг компания фаолиятини кенгайтириш ва халқаро бозорларга кириб боришда Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистоннинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.
"Малайзия томонига Ўзбекистондаги мавжуд хом ашё базаси, ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда "F&N" компанияси иштирокида қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифи билдирилди", — дейилади хабарда.
Учрашув якуни 2024 йил январь ойида "F&N" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
"Fraser & Neave (F&N)" компанияси 1883 йилда Сингапурда ташкил этилган. Компаниянинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри, Ипох, Малакка, Серембан ва Пенанг штатларида жойлашган. Корхона озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда компания томонидан 31 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва жаҳоннинг 93 та мамлакатларига экспорт қилиняпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди