23:34 / 09.01.2024
506

Саудия Арабистонида Украина ва унинг иттифоқчилари ўртасида урушни тугатиш бўйича яширин музокара ўтказилди

Саудия Арабистонида Украина ва унинг иттифоқчилари ўртасида урушни тугатиш бўйича яширин музокара ўтказилди

Фото: AFP

2023 йил 16 декабр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида Украина, G7 ва Глобал Жанубнинг айрим мамлакатлари вакиллари ўртасида Киевнинг урушни тугатиш бўйича тинчлик режасига бағишланган махфий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб ёзди.

Унинг асосий вазифаси иттифоқчиларни ажратиб ташлашга ва тинчлик музокараларини истамайдиган томон сифатида кўрсатишга уринаётган рус ташвиқотига қарши чоралар ишлаб чиқиш эди.

Учрашув баъзи иштирокчилар унда кўтарилган масалаларни муҳокама қилишда ўзини ноқулай ҳис қилмаслиги учун ошкор этилмади. Музокарачилар, жумладан, Россия билан келажакда муносабатларни қандай йўлга қўйишни муҳокама қилган.

Bloomberg манбаларининг қайд этишича, учрашувда сезиларли ютуқларга эришилмаган. Украина ва унинг G7 иттифоқчилари Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун Глобал Жанубдаги давлатларнинг чақирувларини рад этган. Йиғилишда Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Туркия вакиллари иштирок этган бўлса, аввалги тинчлик саммитларида қатнашган Хитой, Бразилия ва БАА вакиллари иштирок этмаган.

Киев ва унинг иттифоқчилари Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда тинчлик ўрнатиш мумкинлигини, Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкинлигини такрорлаган, шунингдек, Владимир Путиннинг мақсадлари яқинда ўзгармаганини ва у аввалги келишувларни бузганини таъкидлаган.

ЕИ давлатлари ва АҚШ вакиллари урушда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлаган. Тинчлик бўйича навбатдаги учрашув келаси ҳафта Швейцарияда, Давос форумида бўлиб ўтиши керак.

Кремлга яқин Bloomberg манбасининг айтишича, ўтган йил охирида Ғарб ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун Россия расмийлари билан «мулоқот қилишга» уринган, аммо тафсилотлар очиқланмаган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида Украина ва унинг иттифоқчилари ўртасида урушни тугатиш бўйича яширин музокара ўтказилди