15:30 / 10.01.2024
73

Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти билан учрашув ўтказди.

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Британия томонига Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилдилар. Шунингдек, мулоқот чоғида Лео Докертининг жорий йил 10-11 январ кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё