20:30 / 10.01.2024
251

Литва президенти: “Биз Украинага 200 млн евро миқдорида ҳарбий ёрдам берамиз”

Литва президенти: “Биз Украинага 200 млн евро миқдорида ҳарбий ёрдам берамиз”

Фото: Google Images

2024 йил бошида Литва Украинага М577 зирҳли автомобиллари, ўқ-дорилар, генераторлар ва детонация тизимларини юборади.

Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа Вильнюсда украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.

Унга кўра, Украинага 200 миллион евролик узоқ муддатли ёрдам пакети ажратиш 2022 йил августида тасдиқланган.

Литва Мудофаа кенгашида биз Украинага 200 миллион евролик узоқ муддатли ҳарбий ёрдам пакетини маъқулладик. Январь ойида биз яна Украинага ўқ-дорилар, генераторлар, портловчи воситалар, февралда эса М577 зирҳли машиналарини юборамиз. Шунингдек, Украина ҳарбийларини ўқитиш ва ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида иш олиб борамиз”, — деди Гитанас Науседа.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё