date
views 6 696

Таиланддаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил қилмоқда

Таиланддаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил қилмоқда

Таиландда 11 август оқшомида ҳамда 12 август куни эрталаб рўй берга портлашлар туфайли жами 4 киши ҳалок бўлган, деб “Кун” хабар беради.

7News хабарида айтилишича, портлашлар вақтида камида 20 киши жароҳатланган.

Бундан олдинги хабарларда ҳукумат портлашларга алоқадор бир неча кишини қўлга олгани айтилганди. Полиция бу портлашлар ИШИДга алоқадор эмаслигини, бу ҳаракатлар мамлакатдаги айирмачи гуруҳлар иши эканини билдирган.

Портлашлар Хуахин, Суратхани провинцияларида ва Пхукет курортида юз берди. Суратханидаги портлаш бир аёлнинг ўлимига олиб келди, яна бир киши яраланди. Хуахинда тўрт киши, Пхукетда бир киши жароҳат олди.

12 август куни Таиландда қиролича Сирикитнинг туғилган куни байрам қилинади. Шунингдек, бу кун Оналар байрами сифатида нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланддаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил қилмоқда