19:05 / 13.01.2024
74

Дания Украина инфратузилмасини тиклаш учун 22,2 миллион доллар ажратди

Дания Украина инфратузилмасини тиклаш учун 22,2 миллион доллар ажратди

Фото: Google Images

Дания ҳукумати Украинага яна бир ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди. Бу сафар у инфратузилмани тиклаш — электр ва иссиқлик таъминотини таъминлаш, шунингдек, миналарни аниқлаш ва зарарсизлантиришга мўлжаллаган, дейилади Дания ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Бу Украина учун жамғарма доирасида ажратилган учинчи шундай пакет бўлиб, унинг учта йўналиши мавжуд: ҳарбий ёрдам, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ва хусусий секторни таъминлаш. Бу сафар ёрдамнинг ҳажми 151 миллион крон (22,2 миллион доллар) бўлади.

Пресс-релизда қайд этилишича, Дания ўзининг имкониятидан келиб чиқиб, Украинага энг катта ёрдам кўрсатаётган давлатлардан биридир. Янги пакетни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, мамлакат Украинага жами 30,95 миллиард крон (4,5 миллиард доллар) ёрдам ажратган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё