АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Айова штатида ўз тарафдорлари олдида чиқишида дунё ҳеч қачон учинчи жаҳон уруши бошланишига бу қадар яқин бўлмаганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Менимча, биз ҳеч қачон ҳозиргидек учинчи жаҳон уруши хавфига дуч келганмиз. Мен ҳар бир чиқишимда айтганимдек, учинчи жаҳон урушининг олдини оламан, мен бу одамларнинг ҳаммасини биламан”, — деди у.
Сиёсатчига кўра, АҚШ Жо Байден бошқаруви остида дунё саҳнасида фикри инобатга олинмайдиган "заиф ва самарасиз давлат"га айланди.
“Байден ниҳоятда қобилиятсиз. У фақат сайловларда алдашни билади. Улар (демократлар) сайлов натижаларини сохталаштиришда, шунингдек, сиёсий рақибларини таъқиб қилишда ҳам зўр. Улар бошқа ҳеч нарсани билмайди”, — дея таъкидлади АҚШнинг собиқ президенти.
Трамп учинчи жаҳон уруши, агар у бошланса, икки рақибнинг армиялари ва ҳарбий техникаси ўртасидаги одатий жанг майдони бўлмайди, деган даъвони билдирди.
“Бу Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари билан бир хил эмас. Улар даҳшатли эди, лекин бу анча катта бўлади, бу йўқ қилиш бўлади", — дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Украинадаги можарога чек қўйиш ва музокараларни бошлашнинг ягона йўли — молиялаштиришни қисқартириш, бу фикрни АҚШнинг собиқ президентнинг ўғли кичик Дональд Трамп Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!