Фото: Reuters
Исроил разведкаси (Моссад) ҲАМАСни Европада терактлар уюштиришни режалаштирганликда айблаб, бу бўйича баёнот берди.
Баёнотга кўра, ҲАМАС Европада ўзининг жангчилар тармоғига эга бўлган, уни Ливандан келган гуруҳнинг юқори мартабали қўмондонлари бошқарган.
“Давом этаётган разведка ҳаракатлари натижасида, ҲАМАС бутун дунё бўйлаб “бегуноҳ одамларни нишонга олиш” учун хориждаги фаолиятини кенгайтиришга интилганини кўрсатувчи муҳим миқдордаги маълумотлар пайдо бўлди”, — дея даъво қилади разведка.
ҲАМАС Яқин Шарқ, Африка ва Европада “терактлар” уюштиришни режалаштиргани айтилган. Хусусан, 2023 йил декабрь ойида Германия, Нидерландия ва Данияда “яҳудийларга қарши ҳужумлар тайёрлаган” ҲАМАС ячейкаларининг етти нафар аъзоси қўлга олинган.
Исроилнинг айбловларига кўра, ҲАМАС нишонлардан бири Исроилнинг Стокгольмдаги элчихонаси бўлган.
“Бу мақсадларига эришиш учун ҲАМАС дронлар сотиб олган, шунингдек, Европадаги уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларини ёллаган. ҲАМАС Эрон режимининг “террорчилик фаолиятидан” илҳом олади ҳамда Исроил ва Ғарб нишонларига ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужум қилишга интилади”, — дейди Исроил разведкаси.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди