22:45 / 14.01.2024
143

Тайванга янги президент сайланди, у Хитой билан яқинлашишга қарши

Тайванга янги президент сайланди, у Хитой билан яқинлашишга қарши

Фото: Reuters

Тайванда 13 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида 40,2 фоиз овоз билан Уильям Лай ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мухолифат президентлик сайловларида мағлубиятга учраганини тан олди. Сайлов бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, Лай 40,2 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби, коммунистлар билан яхши алоқани ёқлаган Хоу Йи 33,4 фоиз овоз олди. Сайловдан кейин Лай тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.

“Раҳмат, Тайван халқи. Биз тарихни яратдик. Дунё бизни кузатишда давом этади”, — деди у. Янги президент ўз нутқини “Тайван, олға” деган сўзлар билан якунлади.

Ҳукмрон партия номзоди, ҳукмрон Демократик прогрессив партия вакили, 64 ёшли Лай Циндзе бошиданоқ фаворит эди. Хитой ҳукумати уни сепаратист деб атайди. У оролнинг Пекинга иқтисодий қарамлигини камайтириш ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори.

Сайловнинг расмий натижалари бир неча кундан кейин эълон қилинади. Лай Циндзе фақат май ойида амалдаги президент Сай Инвеннинг ваколат муддати тугагач, лавозимига киришади. Сайловлар арафасида Хитой давлат оммавий ахборот воситалари Лайни “тинчликни бузувчи” деб атаган.

Унинг ғалабасидан сўнг, “оролнинг узоқроқ ва қаттиқроқ блокадаси жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”, — дейди немис профессори Александр Гёрлах.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё