906
Медведев: “Тарихий Россия ҳудудларида мустақил давлатнинг мавжудлиги ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш учун доимий сабаб бўлади”
Фото: “РИА Новости”
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “тарихий Россия ҳудудларида мустақил давлатнинг мавжудлиги ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш учун доимий сабаб бўлиши”ни айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Медведев ҳар қандай Украинанинг мавжудлиги украиналиклар учун “жуда хавфли” эканини иддао қилиб, бунга ўзининг “сабабларини” келтириб ўтди.
“Тарихий Россия ҳудудларида мустақил давлатнинг мавжудлиги энди ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш учун доимий сабаб бўлади. Кеч. Украина номи остида саратон ўсмасининг бошида ким бўлишидан қатъи назар, бу унинг бошқарувига қонунийлик ва ‘мамлакат’ учун ҳуқуқий ҳолат бермайди. Шунинг учун янги кураш эҳтимоли чексиз давом этади. Деярли ҳар доим.
Қолаверса, Ғарб қўғирчоқ Киев режими билан қандай хавфсизлик ҳужжатларини имзоламасин, янги конфликтнинг юз фоизлик эҳтимоли бор. Украинанинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ҳам, бу сунъий мамлакатнинг НАТОга кириши ҳам бунга тўсқинлик қилмайди. Бу ўн ёки эллик йилдан кейин ҳам содир бўлиши мумкин. Шунинг учун Украинанинг мавжудлиги украиналиклар учун ҳалокатли”, — деди у.
Шунингдек, Медведев украинлар хоҳ русларнинг ўлимини қанчалик хоҳлашмасин, хоҳ Россия раҳбариятидан қанчалик нафратланишмасин, хоҳ афсонавий Европа Иттифоқи ва НАТОга киришга қанчалик интилишмасин, амалий одамлар эканини айтди.
“Абадий уруш ва муқаррар ўлим ўртасида танлов қилишда украиналикларнинг аксарияти охир-оқибат ҳаётни танлайди. Улар ҳозир унчалик ёқтирмайдиган катта умумий давлатдаги ҳаёт ўлимдан яхшироқ эканини тушунишади. Уларнинг ўлими ва яқинларининг ўлими. Украиналиклар буни қанчалик тез англаса, шунча яхши”, — дейди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши