АҚШ қўшинларининг Европадан олиб чиқилиши Европа Иттифоқи учун даҳшатли туш бўлади, бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Ҳозирги пайтда Европа катта хавф остида ва биз, шубҳасиз, Россия эскалациясининг кейинги босқичига соат санамоқдамиз”, – деди у.
Мақолада қайд этилишича, айрим европалик расмийлар агар Дональд Трамп ҳокимият тепасига келса, АҚШ Украинага ёрдам беришни тўхтатиб қўйиши ва ҳатто НАТОдан чиқишга уриниши мумкинлигидан хавотирда. Бу Европани Вашингтон ҳимоясидан маҳрум қилади, чунки Россия қўшинлари унинг остонасида жанг қилмоқда, минтақа эса мудофаа саноатини ривожлантириш учун курашмоқда, дея хулоса қилади журналистлар.
Шу билан бирга, кеча Литва Мудофаа вазирлиги Россиянинг яқин келажакда Ғарб давлатларига ҳужум қилиш истиқболини кўрмаётганини билдирган.
Куни кеча Германиянинг "Bild" нашри бундесвернинг маълум бир махфий ҳужжатига таяниб, Германия НАТО ва Россия ўртасидаги урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзди. Германия Мудофаа вазирлиги сценарийсига кўра, уруш 2025 йилнинг ёзида бошланиши мумкин.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова мазкур маълумотни шунчаки “мунажжимлар башорати” деб атади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Германия “Bild” газетасидаги мақоладан эмас, Украинадаги можарога алоқадорлигидан хавотирланиши керак.
Россия НАТОнинг ҳеч бир давлатига таҳдид солмаслигини, бироқ унинг манфаатлари учун потенциал хавфли ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у келишувлар учун очиқ қолмоқда, аммо бунинг учун келишувлар тенг асосда бўлиши ва Ғарб Европани ҳарбийлаштириш йўлидан воз кечиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши