date
views 210

Шавкат Мирзиёев хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланган майдонга борди (фото)

Шавкат Мирзиёев хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланган майдонга борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади.

1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги XX асрнинг ўрталарида бунёд этилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланган майдонга борди (фото)