22:46 / 26.01.2024
252

Хитойлик аёл бойлигини мушук ва итларига васият қилди

Хитойлик аёл бойлигини мушук ва итларига васият қилди

Хитойлик кекса аёл 20 миллион юан (2,8 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги бойлигини мушук ва итларига қолдириб, болаларига ҳеч нарса бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Шанхайлик Лиу фамилияли аёл бир неча йил аввал васият қилиб, уч фарзандига пул ва мол-мулк қолдирган. Бироқ касал бўлганида болалари унинг ҳолидан хабар олмагани сабабли мерос ҳақидаги фикрини ўзгартирган. Шу тариқа у бойлиги ўлимидан кейин уй ҳайвонлари ва уларнинг наслларини парвариш қилиш учун сарфланиши кераклигини таъкидлади.

Хитойда ҳайвонларга тўғридан-тўғри васият қилиш мумкин эмаслиги сабабли аёл ветеринария клиникасини мерос маъмури этиб тайинлади. Клиника мутахассислари мушук ва итларга ғамхўрлик қилишлари керак. Шу билан бирга, расмийлар аёлни ҳали ҳам қарорини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Биз Люга агар фарзандларининг унга нисбатан муносабати ўзгарса, у хоҳлаган вақтда ўз хоҳиш-иродасини яна ўзгартириши мумкинлигини айтдик”, — дейди расмийлардан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё