Фото: РИА Новости
Кремл Bloomberg агентлигининг Вашингтонга Украинада тинчликка эришиш бўйича музокараларга тайёрлиги ва бу давлатнинг нейтрал мақоми юзасидан талаблардан воз кечиши мумкинлиги ҳақида сигналнинг яширин тарзда узатилгани тўғрисидаги хабарини рад этди. «Йўқ, бу нотўғри хабар, бу мутлақо ёлғон», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 26 январ, жума куни журналистларга.
Bloomberg: Путин АҚШга Украинада тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирган
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Россия президенти Владимир Путин АҚШга Украинага қарши урушни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлиги ҳақида сигнал юборгани тўғрисида хабар берган эди. Шу тариқа, нашрга кўра, у Вашингтоннинг бундай музокараларда иштирок этишига эҳтимолий розилиги масаласини ўрганмоқда.
Кремлга яқин бўлган икки Bloomberg суҳбатдошининг айтишича, Путин мунозарага очиқлигини ва ҳатто Украина нейтралитети ҳақидаги талабларидан воз кечишга тайёрлигини, жумладан, мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқмаслигини билдирган. Уларнинг сўзларига кўра, таклифлар 2023 йил декабр ойида АҚШ юқори мартабали амалдорларига воситачи орқали етказилган.
Шу билан бирга, Путин халқаро тан олинган чегаралар доирасида Украина ҳудудининг қарийб 18 фоизини ташкил этувчи, сўнгги йилларда эгаллаб олинган ерлардан воз кечишга тайёр эмас. Песков Bloomberg нашрига берган изоҳида, Путин музокараларга тайёрлигини бир неча бор таъкидлагани, бироқ айни пайтда Россия ўз мақсадларига эришишга қатъий қарор қилганини айтди.
Вашингтон Путиннинг урушни тугатишга тайёрлигини кўрмаяпти
Айни пайтда, АҚШ расмийлари шубҳали позицияни сақлаб қолмоқда ва Путин боши берк кўчага кириб қолган урушни тугатиш йўлларини топишга жиддий ёндашаётганини кўрмаётганини айтмоқда. Агентликка берган интервюсида улар Кремлнинг тегишли ташаббусидан хабардор эмаслигини айтган.
Агентлик таъкидлашича, Россиянинг музокараларга тайёрлиги ҳақидаги ишоралари Украина иттифоқчилари ўртасида бўлиниш ва Киев яккаланиб қолишига олиб келиши мумкин. Улар, шунингдек, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Россия қўшинларини Украина халқаро миқёсда тан олинган барча ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетишни ўз ичига олган тинчлик формуласини глобал қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди