Фото: Ҳилманд вилоятидаги Кажаки тўғони / USACE
“Толибон” қурғоқчиликнинг олдини олиш мақсадида ерости сувларини мустаҳкамлаш учун 100 га яқин кичик сув тўғонлари қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчи Абдуллатиф Мансурга таяниб, TOLOnews хабар берди.
Мансурнинг айтишича, бир қанча тўғонлар очилган ва яна бир қанча тўғонлар қурилмоқда.
“Биз қисқа вақт ичида 93 та тўғон қуриш бўйича шартнома туздик, улардан 5 таси Логарда, 5 таси Майдан Вардакда ва Саманган вилоятида қуриб битказилди”, — дея қўшимча қилди у.
Бироқ бир қанча фермерлар сув етишмаслигидан шикоят қилиб, деҳқончиликни давом эттира олмаяпти. Уларнинг фикрича, сувнинг қисқариши ва кетма-кет қурғоқчилик мамлакатда ишсизлик даражасини оширган.
“Ўтган уч йилдан буён қурғоқчилик, айниқса, картошка ва ғалла етиштиришда аҳолига қаттиқ таъсир кўрсатди", — дейди фермер Муҳаммад Сарвар.
“Ерда ҳеч нарса ўсмайди, шу йилларда одамлар жуда кўп азоб чекди”, — дейди яна бир фермер Жуммахон.
Вазир вазифасини бажарувчи ушбу лойиҳаларнинг қурилиши билан сув танқислиги ҳам бартараф этилишини айтмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди