21:20 / 29.01.2024
122

Арманистон Озарбайжонга ҳужум қилмаслик тўғрисида пакт тузишни таклиф қилди

Арманистон Озарбайжонга ҳужум қилмаслик тўғрисида пакт тузишни таклиф қилди
Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пактни имзолаш таклиф қилинганини айтди. Бу ҳақда “Арменпресс” хабар берди.

“Озарбайжонга чегарани демилитаризация қилишни, ўзаро қурол назорати механизмини, шунингдек, тинчлик шартномасини имзолаш кутилгандан кўра кўпроқ вақт талаб этган тақдирда, ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пактни имзолашни таклиф қилдик. Арманистон Республикаси тинчлик бўйича кун тартибига содиқ ва ундан четга чиқмайди”, — деди Пашинян Арманистон армияси куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда.

Бош вазир Арманистон армиясини ислоҳ қилиш билан боғлиқ “агрессив баёнотлар”га жавоб қайтарди. Пашинян фикрича, кучли ва жанговар тайёр армия яратиш ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқидир.

Унинг таъкидлашича, “агар кимдир бизнинг бу ҳуқуқимизга шубҳа қилса, у бизнинг яшаш ҳуқуқимизни шубҳа остига олади”. Пашинян Ереваннинг “ўз суверенидан” бошқа ҳеч қандай ҳудудга даъвоси йўқлигини таъкидлади. Арманистон Озарбайжонга бир неча хавфсизлик кафолати механизмларини таклиф қилган. Улар орасида Арманистон ССР ва Озарбайжон ССР маъмурий чегарасидан қўшинларни олиб чиқиш бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё