Фото: Arab News
Буюк Британия Ғазодаги уруш бўйича музокаралар якунланишини кутмасдан мустақил Фаластин давлатини расман тан олиши мумкин. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Associated Press агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу йўлда биринчи қадам ҳарбий ҳаракатлардаги пауза бўлиб, у охир-оқибат доимий ва ишончли ўт очишни тўхтатишга айланади. Ғазо 7 октябрда Исроилга ҳужумни амалга оширган одамлар томонидан назорат қилинар экан, можарони икки давлат асосида ҳал қилиш мумкин эмас”, — дейди вазир.
Кемероннинг сўзларига кўра, Фаластинни тан олиш “музокара жараёнининг бошида бўлиши мумкин эмас, лекин бу жараённинг охиригача кутишнинг ҳам ҳожати йўқ”.
“Биз фаластинликларга яхши келажак, ўз давлатига эга бўлган истиқболни беришимиз керак”, — деди у ва бу “минтақада узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизлик учун мутлақо зарур” эканини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!